Мбаппени сотиб олиш учун “Реал”да сўнгги имконият қолди

Спорт

image

ПСЖ хўжайини Тамим бин Ҳамад ал-Танининг укаси Халифа бин Ҳамад ал-Тани “Реал”нинг франциялик футболчи Килиан Мбаппени сотиб олишга уринаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Агар биз қўйган нархга рози бўлсангиз, биз билан боғланинг. Акс ҳолда бу мавсумни голфчи билан якунлайсиз”, дея ал-Тани ўз Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган. 

Маълумот ўрнида, ал-Танининг фикрича, голфчи “Реал”нинг уэльслик футболчиси Гарет Бейл ҳисобланади.

Шунингдек, у “Қироллик клуби”нинг янги таклифи ва трансфер имкониятлари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирган:

“Улар жума куни янги таклиф билан чиқади. Келинг, вазият қандай якунланишини кузатайлик. Бу – охирги имконият”.
 
Маълумот учун, кеча, 24 август куни ПСЖ раҳбарияти “Реал”нинг 160 миллион евролик таклифини рад этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал ПСЖ Халифа бин Ҳамад ал-Тани

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг