Мбаппе яна бир мавсум Парижда қолади

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе парижликлар раҳбариятига жамоани текинга тарк этмасликни ваъда қилди. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ 24 ёшли франциялик футболчи билан шартномани 2025 йил июнигача узайтирмоқчи, шунда Франция клуби Мбаппени 2023/24 йилги мавсум якунида “Реал”га маълум бир суммага сотиш имкониятига эга бўлади.

Мбаппе 19 август, шанба куни Франция чемпионати 2-тури доирасида “Тулуза”га қарши ўйнаши кутилмоқда. Футболчи ПСЖнинг Лига 1 нинг 1-турида “Лорьян”га (0:0) қарши ўйини қайдномасига киритилмаганди.

13 август куни Мбаппе умумий гуруҳдаги машғулотларни давом эттиришга рухсат олди. Шунингдек, франциялик ҳужумчи бир йилдан сўнг “Реал”га ўтишга рухсат берилса, келаси ёзда тугайдиган ПСЖ билан шартномасини узайтиришга рози бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг