Мбаппе ПСЖ ва “Реал”дан ташқари “Ливерпуль” билан алоқага чиққан

Спорт 1712
image

Килиан Мбаппе “Реал Мадрид” клуби мухлислари томонидан билдирилаётган танқидларни тўғри қабул қилишини маълум қилди. Бу ҳақда CBС Sports нашри хабар берди.

“Мен “Реал Мадрид” мухлислари томонидан билдирилаётган танқидларни қабул қиламан ва тушунаман. Биринчидан, Мадриддаги барчага менга шундай меҳр ва муҳаббат кўрсатгани учун миннатдорлик билдираман. Менинг исмим “Реал Мадрид” клуби номи билан бирга тилга олинганидан жуда фахрландим.

Мен “Реал” мухлисларининг ҳафсаласи пир бўлганини тушунаман ва бу нормал ҳолат. Менда бунга ҳеч қандай муносабат йўқ. Мен уларнинг ҳолатини тушунаман. Улар англашлари керакки, мен француз бўлганим учун ўз юртимда қолишга қарор қилдим. Ишончим комилки, улар буни тушунишади”, деган франциялик футболчи.

Шунингдек Мбаппенинг қўшимча қилишича, унинг трансфери масаласи фақатгина ПСЖ ва “Реал Мадрид” ўртасида ҳал қилинмаган. Яъни 23 ёшли футболчи “Ливерпуль” ва Юрген Клопп билан ҳам гаплашган.

Қайд этиш жоизки, Мбаппе журналистларнинг энди “Реал”да ҳеч қачон ўйнамайсизми, қабилидаги саволига: келажакда нима кутаётганини олдиндан билмаслигини ва ҳеч қачон ҳеч қачон демаслик кераклигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ПСЖ билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди. Олдинроқ, франциялик ҳужумчи "Реал"га ўтишга яқин тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жорий мавсум парижликлар сафида Мбаппе барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 2.8
t
×