Мбаппе Чемпионлар Лигасида тарихий рекорд ўрнатди

Спорт

image
0:00
0:00
download

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси доирасида тарихий ғалаба қайд этди. Бу ҳақда UEFA матбуот хизмати Twitter'даги саҳифасида маълум қилди. 

Манбанинг хабарига кўра, форвард бир мавсумда Чемпионлар Лигасининг 1/8 ва 1/4 финал учрашувларида бешта гол уришга муваффақ бўлган турнир тарихидаги биринчи футболчи бўлди. 

Кеча, 7 апрель куни Чемпионлар Лигаси чорак финалининг биринчи ўйинида "ПСЖ" "Бавария" ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди, Мбаппе учрашувда дубль қайд этди. 

Унинг иккинчи голи жамоасининг ғолиб бўлишига сабаб бўлди. 

"ПСЖ" ва "Бавария" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб учрашуви 13 апрель куни Париждаги "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мбаппе

Баҳолаганлар

611

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг