МБ жамғармаларнинг жон бошига ўртача миқдорини аниқлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йилнинг 31 майидан 13 июнигача ўтказилган аноним сўров натижаларини эълон қилди.

Сўров Тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция (ташқи сектор) ҳисобини яхшилаш доирасида ўтказилган. Унда 2165 нафар респондент иштирок этган.

Сўровномадаги саволлар чет эл валютасидаги жамғармалар, тижорат мақсадида мамлакатга товар олиб кириш ва ундан олиб чиқиш ҳамда чет элдан олинаётган молиявий ёрдам тўғрисида бўлган.

Сўровнома натижаларининг таҳлили қуйидагиларни кўрсатди:

1) 54 фоиз респондент (1170 киши) чет эл валютасида жамғармалари мавжудгини маълум қилган.

Аҳолининг вилоятлар кесимидаги ўртача даромадларини ҳамда респондентларнинг жавобларини инобатга олган ҳолда жамғармаларнинг ўртача миқдори жон бошига 1 134 доллар эканлиги маълум бўлди. Шундай қилиб, ҳисоб-китоблар ҳамда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони тўғрисидаги маълумотлар асосида, чет эл валютасидаги жами жамғармалар суммаси 10,2 млрд доллар миқдорида баҳоланди.

2) 1048 нафар респондент (48,4 фоиз) чет элда бўлганлигини, улардан 107 нафари (10,2 фоиз) эса тижорат мақсадида Ўзбекистондан товар олиб чиққанлигини билдирди.

Бир нафар респондент томонидан хорижга тижорат мақсадида олиб чиқилган товарларнинг ўртача қиймати 732 доллар миқдорида ҳисобланди. 2019 йилнинг I чораги давомида Ўзбекистондан чет элга чиққан резидентлар сони 2,5 млн кишига тенглиги ҳисобга олинса, жорий йилнинг январ-март ойларида тижорат мақсадида хорижга олиб чиқилган товарларнинг жами қиймати 187 млн доллар миқдорида баҳоланди.

3) Чет элда бўлиб қайтган респондентларнинг бор йўғи 235 нафари (22,4 фоиз) Ўзбекистонга тижорат мақсадида товарлар олиб кирганлигини маълум қилган.

Бир нафар респондент томонидан ўртача 873 доллар қийматидаги маҳсулотлар Ўзбекистонга тижорат мақсадида олиб кирилганлигини ҳамда 2019 йилнинг I чораги давомида Ўзбекистонга кириб келган резидентлар сони 1,6 млн кишига тенглиги инобатга олинса, жорий йилнинг январь-март ойларида тижорат мақсадида олиб кирилган маҳсулотларнинг жами қиймати 320 млн доллар миқдорида ҳисобланди.

4) 50 фоиз респондентлар чет элда қариндоши мавжудлигини кўрсатиб ўтган бўлса, шулардан 59 фоиз чет элдан молиявий ёрдам олишини, 16 фоиз эса чет элда яшовчи қариндошига молиявий ёрдам кўрсатишини билдирган.

Бир респондент томонидан чет элдан олинаётган молиявий ёрдамнинг ўртача ойлик миқдори 354 доллар, чет элга юборилаётган ёрдамнинг миқдори эса 262 доллар эканлиги маълум бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра 2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига 2,4 млн фуқаролар чет элда ишламоқда. Шу муносабат билан, хориджан келиб тушадиган ва хориждаги резидентларга кўрсатиладиган молиявий ёрдамнинг ўртача ойлик суммаси мос равишда 496 млн ва 98 млн доллар миқдорида баҳоланди.

Хулоса қилиб айтганда, сўровноманинг чет эл валютасидаги жамғармалар, шунингдек, чет элдан олинадиган молиявий ёрдамнинг (жорий трансфертлар) миқдори бўйича натижалари, Халқаро валюта жамғармаси тавсиялари асосида Марказий банк томонидан амалга ошириладиган эксперт баҳолашларига яқин келмоқда.

Бироқ, моккилик савдоси бўйича сўровнома натижалари асосида ҳисобланган кўрсаткичлар эксперт баҳолашлари асосида ҳисобланадиган кўрсаткичлардан ўсиш томонга фарқ қилди.

Тўлов баланси ҳамда халқаро инвестицион позиция маълумотларини яхшилаш мақсадида, сўровнома натижалари Халқаро валюта жамғармасининг ташқи сектор статистикаси бўйича навбатдаги миссияси давомида муҳокама қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк жамғарма сўровнома

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг