Ўзбекистонда нақд валюта дефицит бўляптими? МБ изоҳ берди

Жамият

image

Айни вақтда Ўзбекистондаги барча тижорат банклари нақд хорижий валюта билан таъминланган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, тижорат банкларида жисмоний ва юридик шахслар учун валюта сотиш ва сотиб олиш амалиётлари ҳамда хориждан пул ўтказмалари узлуксиз ишламоқда. 

Регуляторга кўра, айни кунларда Xalq banki, Ipak yo‘li bank, Trastbank, Kapitalbank, Hamkorbank, Mikrokreditbank, Agrobank, Infinbank ва Ipotekabank’да нақд валюта ва пул ўтказмалари билан боғлиқ амалиётларда чекловлар ва муаммолар йўқ.

“Ҳурматли юртдошлар, савол ва мурожаатларни Марказий банк ҳамда тижорат банклари ишонч телефонлари орқали билдириш мумкинлиги эслатиб ўтилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

493

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг