МБ 2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ қанчага ўсиши бўйича прогнозини эълон қилди
Жамият
−
21 Июль 2022
4980Жорий йилнинг I ярим йиллик якунлари бўйича иқтисодий ўсиш реал ҳисобда 5,4 фоизни ташкил этиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига (7,2 фоиз) нисбатан паст ва апрель ойи прогнозларига (3,5-4,5 фоиз) нисбатан эса юқори даражаларда шаклланди. Марказий банк бошқарувининг бугун, 21 июль куни ўтказилган йиғилиши бўйича эълон қилинган пресс-релизда шу ҳақда сўз боради.
Марказий банк иқтисодиётда мавжуд захиралар ва ялпи талабнинг жорий тенденцияларидан келиб чиқиб йил якуни бўйича ЯИМнинг реал ўсиши 5,0-5,5 фоиз атрофида бўлишини тахмин қилмоқда.
Маълумотга кўра, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида жаҳон ва ички иқтисодиётда кузатилган ҳолат макроиқтисодий ривожланишнинг ҳеч бир сценарийсида кўзда тутилмаган тарзда шаклланган. Бунга мазкур даврда юз берган геосиёсий вазият ҳисобига кескин шок ва ноаниқликлар сабаб бўлган.
Қайд этилишича, йил сўнгига қадар “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитлари сақлаб қолинади. Бундан мақсад миллий валютадаги активларнинг нисбий устунлигини таъминлаб бориш ва нархларга монетар омиллар таъсирининг минимал даражанисини сақлаб қолишдир.
Муҳайёхон Ҳабибуллаева
LiveБарчаси