Мажбурий меҳнат учун жарима оширилади

Жамият

image

Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун белгиланган жарима миқдори 10 баробар оширилади. Бу ҳақдаги тузатишлар Сенат томонидан маъқулланди.

Меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун жарималар миқдори сезиларли даражада оширилди. Шанба кунги йигирма биринчи ялпи мажлисда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати томонидан маъқулланди.

Ҳозирда мазкур қонунбузарлик ҳолати учун жарима миқдори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддасига мувофиқ ЭКИҲнинг 1 баробаридан 3 баробаригача миқдорни ташкил этади. Янги тузатишлар жарима миқдорини ЭКОИҲнинг 10 баробаридан 30 баробарига қадар оширишни назарда тутган.

Шунингдек, ушбу модда худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилгани учун ЭКИҲнинг 30 баробаридан 100 баробаригача миқдорда жарима солишни назарда тутувчи қисм билан ҳам тўлдирилмоқда.

Вояга етмаган шахсга нисбатан шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 30 баробаридан 50 баробаригача, бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда – ЭКИҲнинг 50 баробаридан 100 баробаригача миқдорда жаримага тортилади.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима мажбурий меҳнат

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг