“Маймунлар сайёраси” фильмининг янги қисми рекорд миқдорда пул ишлади
Бу қизиқ
−
14 Май
9139Режиссёр Уэс Болл томонидан суратга олинган илмий-фантастик фильм “Маймунлар сайёраси. Янги қироллик” дунёда энг кассабоп фильм деб топилди ва аввалги рекордларни янгилади. Бу ҳақда “Screen Daily” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, фильм шу ҳафта охирида АҚШнинг 4075 та кинотеатрида дебют қилинган. Умумий ҳисобда фильм бутун дунё бўйлаб 129 миллион доллар ишлаб топди. Глобал миқёсда рақамлар Хитой бозоридаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб, халқаро бозорлар орасида ҳозиргача Хитойнинг ўзида тахминан 11,4 миллион доллар, Франция 7,1 миллион доллар, Мексика 6,4 миллион доллар, Буюк Британия/Ирландия 4,8 миллион доллар ва Жанубий Кореяда 3,2 миллион доллар жамғарган.
Кейинги ўринларда АҚШнинг ўзида “Каскадёр” – 13,7 миллион доллар, “Челленжерлар (мусобақа)” – 4,7 миллион доллар, “Тарот” – 3,45 миллион доллар, “Годзилла Конгга қарши: Янги империя” – 2,5 миллион доллар даромад топган.
LiveБарчаси