Маймун чечаги Ўзбекистонга янада яқинлашди

Олам

image

Туркияда маймун чечаги билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа хабар берган. 

“Иммунитети заиф 37 ёшли беморга маймун чечаги ташхиси қўйилди. У изоляцияда. Бемор билан мулоқотда бўлганларда касаллик аниқланмаган. Маълумки, ушбу касаллик нафас олиш йўли билан эмас, балки жисмоний алоқа орқали юқади”, дейди вазир. 

Бироқ, Кожа Туркиянинг қайси шаҳрида биринчи инфекция ҳолати қайд этилганига аниқлик киритмаган. 

Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.

Статистик маълумотларга кўра, Туркия ўзбекистонликлар энг кўп саёҳат қиладиган беш мамлакатдан бири саналади. Жорий йилнинг беш ойи давомида 98,2 минг нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияга сафар қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг