Маймун чечаги БААга етиб келди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликларида маймун чечаги билан касалланган биринчи бемор аниқланди. Бу ҳақда бугун, 24 май куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“БААга Ғарбий Африкадан келган 29 ёшли аёлда маймун чечаги аниқланди, у шифокорлар назоратида. Аёлга мамлакатда зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.

Вазирлик соғлиқни сақлашга масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолини юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш, тезкорлик билан ҳолатларни аниқлаш ва барча касалликларнинг маҳаллий тарқалишини чеклаш бўйича иш олиб бориш учун энг юқори халқаро амалиётга мувофиқ эпидемиологик назорат механизмига амал қилишини айтди.

Маймун чечаги вируси жорий йилнинг апрель ва май ойларида Ғарбий Европанинг бир қанча мамлакатларида, шунингдек, бошқа қитъаларда тарқалди. Сўнгги кунларда у Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Португалия, Франция, Швейцария ва Швецияда, шунингдек, АҚШ, Канада ва Австралияда аниқланган.

Маймун чечаги ҳақида нима маълум?

Маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи ва мушак оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва озғинлик киради. Касал бўлганларда кўпинча юзда бошланиб, кейин тананинг бошқа қисмларига, жумладан қўллар, оёқлар ва жинсий аъзоларга тарқаладиган тошма пайдо бўлиши мумкин. Маймун чечаги ҳайвонларнинг чақиши, ифлосланган буюмлар ёки касал одам билан яқин алоқа қилиш орқали юқиши мумкин. 
Вирусга қарши дорилар йўқ. 

Инфекцияланган одамларнинг аксарияти бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади. Бироқ, биринчи марта 1970 йилда кашф этилган маймун чечагининг энг ҳалокатли штаммлари касал бўлганларнинг 10 фоизини ўлдириши мумкин.

Сўнгги кунларда АҚШда ҳам маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари аниқланган. Шу муносабат билан АҚШ ҳукумати чечакка қарши 13 миллион вакцина сотиб олишга буйруқ берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1023

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made