Маймун чечаги 50 та давлатга кирди, беморлар 3,4 мингдан ошиб кетди – ЖССТ

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) жорий йил бошидан буён 50 та давлатда маймун чечаги инфекциясининг тасдиқланган 3413 ҳолати ва битта ўлим ҳолатини қайд этган. Бу Женевада чоп этилган ЖССТ ахборот бюллетенида айтилади.

“Жорий йилнинг 1 январидан 22 июнига қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бешта минтақасида жойлашган лабораториялари 50 та мамлакат ва ҳудуддан 3413 та маймунчечак касаллиги ва 1 та ўлим ҳолати ҳақида хабар қилган”, дейилади ташкилот хабарида.

Аввалги ахборот бюллетени жорий йилнинг 17 июнь куни чоп этилганидан бери саккиз мамлакатда 1310 та янги инфекция аниқланган.

Кўпинча маймун чечаги билан касалланиш ҳолати (86 фоизи) Европа минтақасида учрайди. Ундан кейинги ўринларда Америка (11 фоиз), Африка (2 фоиз), Шарқий Ўртаер денгизи (1 фоиздан кам) ва Осиё-Тинч океани (1 фоиздан кам).

Мамлакатлар орасида энг юқори касалланиш Буюк Британияда қайд этилган. У ерда 793 киши маймун чечаги билан касалланган, шунингдек Германия (521), Испания (520), Португалия (317), Франция (277), Нидерландияда (167) ва АҚШ (142). Қолган 43 штат ва ҳудудларда касалланишлар сони 100 тадан ошмайди. Ҳозиргача ягона ҳалокатли натижа Нигерияда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Турли олимлар гуруҳларини бирлаштирган Жаҳон саломатлик тармоғи коалицияси (World Health Network, WHN) маймун чечагини пандемия деб эълон қилганди.

Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг