Майкл Жексоннинг отасига тегишли тиш протезлари аукционда сотилди

Маданият-санъат 4084
image

Америкалик марҳум поп қўшиқчи Майкл Жексоннинг отасига тегишли бўлган тиш протезлари кимошди савдосида сотилди. Унинг бошланғич нархи 200 фунт стерлинг (254,90 АҚШ доллари)бўлган.

Протезлардан ташқари, Жо Жексон коллекциясидан ҳаммаси бўлиб 60 та буюм сотувга чиқарилган, жумладан, шиппак, кумушсимон куртка ва имзо туширилган фотосуратлар. 

Бундан ташқари, аукционда қўшиқчининг қон излари бўлган, ҳаётининг сўнгги кунларида ишлатилган дори томизгич ҳам бўлган. Майкл Жексоннинг қариндошлари ҳам у ўлаётган пайтида дори томизгич унинг қўлида бўлганини таъкидлашган.

Олдинроқ, "Кардашьянлар оиласи" реалити-шоусининг иштирокчиси Ким Кардашьян-Уэст қизига америкалик хонанда Майкл Жексоннинг 65,6 минг долларлик кўйлагини совға қилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 3
t
×