Мавсум бошланди: Чирчиқда ўқишга киритишни ваъда қилган “домла” қўлга тушди
3-саҳифа
−
21 Июнь 2021
5223Мавсум бошланди: Чирчиқда абитуриентларни ўқишга киритишни ваъда қилган ўқитувчи ушланди
Кеча, 20 июнь куни 2021-2022 ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олишга старт берилди. Ҳеч кимга сир эмас, ҳар йили шу пайтда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари сони кескин оша бошлайди.
Шундай ҳолатлардан бири Чирчиқда юз берди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, икки абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси қўлга олинди.
Аниқланишича, институт ўқитувчиси Ш.Э. фуқаро Б.Т. ва Э.Ж.ни ушбу институт ёки Тошкент давлат педагогика университетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишини айтган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Ш.Э. хизмати эвазига талаб қилган 6 000 AҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси