Мавлуд Чавушўғли Ўзбекистонга келди

Жамият 6546
image

Аввалроқ, Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиши ва ушбу сафарни Фарғонадан бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 14 июль куни Туркия Ташқи ишлар вазири Истанбулдан Фарғонага учиб келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, юқори мартабали меҳмонни Фарғона халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Фарғона шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев, Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Аъзамхўжаев ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Ташриф режасига кўра кун давомида Мавлуд Чавушўғли Марғилондаги Ҳунармандлар марказини ҳамда Олтиариқ туманидаги узумчилик боғларини бориб кўради. Қўқондаги Худоёрхон саройи ҳамда Жоме мажмуаси билан танишади.

Туркия ТИВ раҳбари 14 июль кеч соатларда Фарғонага ташрифини якунлаб, эртага, 15 июль куни бошланадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга жўнаб кетади.

Таъкидлаш жоизки, бу Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи бўлиб, бундан олдин у жорий йилнинг 6-9 мартида Хива, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 3.1
t
×