Мауро Икарди Саудия клубига ўтиши мумкин

Спорт

image

Аргентиналик 29 ёшли футболчи Мауро Икарди янги мавсумни Саудия Арабистонининг “Ал-Таавун” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли футбол журналисти Фабрицио Романо маълум қилди. 

Манбага кўра, 2022 йилда Туркиянинг “Галатасарой” клуби билан шартнома имзолаган ҳужумчи мавсум якунида ижарадаги фаолиятини якунлайди. Бу вазиятдан унимли фойдаланмоқчи бўлган араблар Икардига оғзаки шартнома таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, аргентиналик 2022/2023 йилги мавсумда “Галатасарой” сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мауро Икарди Ал-Таавун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг