Матбуот эркинлигига қарши Президентлар рўйхати эълон қилинди

Бу қизиқ

image

"Чегарабилмас мухбирлар" ташкилоти "матбуот эркинлиги душманлари"нинг янги рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда бутун дунё бўйлаб матбуот эркинлигига катта босим ўтказаётган 37 давлат раҳбарларининг суратлари акс этган.  

Ушбу “матбуот эркинлиги душманлари” деб топилганлар орасида биринчи марта иккита аёл раҳбарни  ҳам кўриш мумкин. Улар Гонконг раҳбари  Каррие Лам ва Бангладеш раҳбари Шейх Хасина Вазеддир.

Рўйхатга киритилганларнинг барчаси давлат раҳбарлари ёки цензурани ўрнатиш, журналистларни ўзбошимчалик билан қамоққа олиш, уларга қарши зўравонликни қўзғатиш орқали оммавий қатағонларни амалга оширадиган ҳукумат ҳисобланади. 

Рўйхат муаллифларининг таъкидлашича, матбуот эркинлиги харитасида “душманлар”дан 16 таси қора ва 19 таси қизил рангдаги ҳудудларга жойлаштирилган. Бу журналистика соҳасида баъзи ишларни амалга ошириш учун вазият жуда жиддий ёки қийин деб ҳисобланган мамлакатлар ҳисобланади. Улар орасида 13 таси Oсиё ва Тинч океани минтақасидан келиб чиққан, ўртача 66 ёш бўлган раҳбарлардир.  

Ушбу рўйхатнинг биринчи бешталигини Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Эрон Ислом Республикасининг олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий, Сурия Президенти Башар Асад, Гонконг раҳбари Каррие Лам эгаллаб турибди. 

Кейинги ўринларда эса Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Шимолия Корея раҳбари Ким Чен Ин, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Венесуэла Президенти Николас Мадуро, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, ХХР раиси Си Цзиньпинни кўриш мумкин. 

"Чегарабилмас мухбирлар" ташкилоти илк марта Европа Иттифоқи мамлакатларидан бирининг Бош вазири, яъни Венгрия ҳукумати раҳбари Виктор Орбанни ҳам “матбуот душмани” деб топди. Қайд этилишича, у 2010 йилда ҳокимият тепасига қайтганидан бери доимий равишда оммавий ахборот воситалари плюрализми ва мустақиллиги билан курашиб келади.

Россияда 2021 йил сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият мухолифат лидери Алексей Навальний тарафдорларининг норозилик намойишларидан кейин ва 19 сентябрда давлат думасига сайловлар ўтказилишидан бир неча ой олдин ёмонлашган.

Лукашенка эса Беларусда ҳар қандай "эркин ахборот оқимини" шафқатсизларча бостираётгани таъкидланган. Жумладан, 2020 йил ёзда норозилик намойишлари бошланганидан бери 500 дан ортиқ журналист ҳибсга олинган, уларнинг баъзилари қамоқда қийноққа солинган.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг