Масжидлар қандай дезинфекция қилиняпти?

Жамият

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ сайти томонидан #UydaHayotBor номли махсус акция эълон қилинган эди. Бу акция доирасида турли хонадонлар ва ташкилотлар бинолари бепул дезинфекция қилиб берилмоқда. Акцияда таҳририят билан ҳамкорликда “AZIZXON STAR SERVIS” ва  “Dez and clean” компаниялари фаол қатнашиб келмоқда. 

Таҳририятимизга ҳар куни кўплаб қўнғироқлар бўляпти ва биз барча чақирувларга навбат билан етиб боряпмиз. Навбатдаги манзилимиз Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган “Абу Ҳанифа” жоме масжиди бўлди.

Шу куни масжиднинг эшиклари, йўлаклари ва таҳоратхонаси дезинфекция қилинди. Мутахассислар иш жараёнига масъулият билан қарашди, қўл билан кўпроқ ушланадиган жойларнинг дизенфекция қилинишига алоҳида эътибор берилди. 

“Абу Ҳанифа”жоме масжиди имом-ноиби QALAMPIR.UZ сайти ва дезинфекция гуруҳига ташаккур билдирди.  Қўллар дуога очилиб, бутун эл-юрт, мўмин-мусулмонлар ҳақига дуо қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтмоқчимизки, лойиҳа энг аввало боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексаларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида амалга оширилмоқда. Шу боис биз дарвоза атрофи “иномарка”ларга тўла, бадавлат кишиларнинг хонадонларига эмас, ёрдамга ҳақиқатан муҳтожларнинг уйига шошамиз.

☎️ +998946666210 рақамига қўнг‘ироқ қилиб, “AZIZXON STAR SERVIS” компанияси мутахассислари билан боғланасиз улар сизга кун давомида ҳизмат кўрсатишади.

☎️ +998946015287 рақамига қўнғироқ қилиб эса “Dez and clean” компанияси билан боғланиш имкониятига эгасиз.

Ҳар икки рақамга қўнғироқ қилиб исм-шарифингиз, манзилингиз ва телефон рақамингизни қайд эттиришингизнинг ўзи кифоя.

Талаблар кўп бўлишини инобатга олиб, дезинфекция гуруҳимиз навбат билан сиз кўрсатган манзилга етиб боради.

Хизмат мутлақо БEПУЛ!

Ҳурматли юртдошлар агар сиз ҳам дезинфектология клиникаси раҳбари бўлсангиз ва биз билан бирга коронавирусга қарши курашиб, уни бирга енгиш истагида бўлсангиз  +998998683320 рақамига қўнғироқ қилиб, биз билан ҳамкорлик қилишингиз мумкин. 

#UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

дезенфекция

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар