Масжидда яна отишма. Бу сафар Лондонда
Олам
−
10 Май 2019
16159Полиция ходимлари масжидни қуршаб олган. Бироқ қуролланган шахс ҳозирча қўлга олинмаган.
Лондон атрофидаги Илфорд шаҳарчасида масжидда отишма содир бўлган. Бунинг оқибатида полиция воқеа жойига етиб келган ва бинони ўраб олган.
Бу ҳақда бугун эрталаб Daily Mirror Лондон полициясига таяниб хабар берган.
Хабарда айтилишича, отишма “Етти қирол” (Seven Kings Mosque) масжидида содир бўлган. Бу пайтда масжидга намоз ўқувчилар тўпланишган эди. Номаълум эркак тўппончадан ўқ узган.
“Отишма содир бўлган вақтда полиция ходимлари масжид яқинидаги Хай-роуд кўчасида бўлишган. Ҳеч ким жабрланмаган. Бу ерда тинчлик ва тартибни сақлаш зиммамизга катта масъулият юклайди”, – дейилади Лондон полицияси хабарида.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари отишма содир этган шахс ва унинг тўппончасидан отилган ўқни қидиришмоқда. Лондон полицияси бу ҳолатни террорчилик ҳужумига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтишмоқда.
Мусулмонлар масжидига уюштирилган ҳужум биринчиси эмас.
Жорий йилнинг 15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерчидаги икки масжидга қилинган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлган, яна шунча киши жароҳатланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь