Масжид қурилишида йиқилган қурувчи шифохонада вафот этди
Олам
−
28 Февраль 2019
8622Жорий йилнинг 25 февраль куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида қурилаётган масжид майдонида фавқулодда вазият содир бўлгани, қурилиш вақтида нарвонлар қулаши натижасида, ишчилар 60 метр баландликдан йиқилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳодиса натижасида 9 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олганди.
Душанбедаги шифохонада даволанаётган қурувчилардан бири вафот этди.
“У ўзига келмасдан шу тунда вафот этди. У жигари ёрилиши жароҳатини олганди. Ҳозирда иккинчи қурувчи жонлантириш бўлимида қолмоқда”, дейди шифохона бош шифокор ўринбосари Сулаймон Табаров.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, қолган 6 нафар жароҳатланганларнинг аҳволи барқарор ҳолатда. Жароҳатланган 9 кишидан бир нафари ўзини яхши ҳис этаётгани сабаб шифохонага ётишни истамаганди.
Маълумот учун, Душанбеда қурилаётган масжид Марказий Осиёда энг каттаси бўлиши айтилган. У ерда бир вақтда 120 минг киши ибодат қилиши мумкин бўлади.
Объектнинг ҳар бири 75 метрли тўртта минораси, 47 метрли асосий гумбаз ва 20 та катта ва кичик гумбазлари бор. Масжид Душанбе шимолида 12 гектар майдонни эгаллайди.
LiveБарчаси