Масжид имоми хайрия учун йиғилган пулларни “туя қилди”
Жамият
−
14 Ноябрь 2022
22394Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги “Ислом бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби Қ.И. масжидни янгидан ҳашар йўли билан қурилиши ҳақида оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар тарқатиб, йиғилган пулларни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Бу ҳақда, Узрепорт.неwс хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, масжиди имом-хатиби хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаролардан 40 млн сўмдан ортиқ пул маблағларини йиғиб олган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир туман ИИБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилган хабарда.
Шунингдек,тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олингани қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги масжид имом ноиби “самосуд” қилишга тарғиб қилгани учун ишдан олингани ҳақида хабар қилган эдик.
Қувончбек Ғайбуллаев
LiveБарчаси