Маст ҳолдаги ҳайдовчи йўловчининг ҳаётига зомин бўлди

Жамият

image

Кеча, 17 август куни тунда Тошкент шаҳрида Spark ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, 17 август куни соат 02:50 да Миробод туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида 36 ёшли М.A. маст ҳолатда Spark русумли автомобили бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Ушбу автомашинада бўлган 32 ёшли йўловчи Ф.С. олган жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси иккинчи қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Шаҳар ИИББ фуқаролардан, спиртли ичимликдан ёки бошқа нарсадан маст бўлган ҳолатда автомобилларни бошқармасликни сўраган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг