Тошкентда мудҳиш ЙТҲ. 11 яшар қизча вафот этгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманида 18 декабрь куни Gentra ва Cobalt иштирокида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Gentra русумли автомобиль жуда катта тезликда йўлдаги машиналар оралаб ҳаракатланиб келган ва йўл четида бироз ортга юраётган Cobalt машинасини уриб, учириб юборган. Машина 150-200 метр олдинга юриб борган ва орқаси пачоқланиб кетган. Унинг орқа ўриндиғида ўтирган 11 ёшли қиз вафот этгани айтилмоқда.

Гувоҳларга кўра, Gentra ҳайдовчиси ва машинадаги йўловчилар маст ҳолда бўлган. Ҳайдовчини ЙТҲ вақтида рул қисиб қолгани айтилмоқда. Машинадаги дўстлари тушиб, унга ёрдам берган.

Бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмаган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ушбу ЙТҲ бўйича маълумот бермаган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг