Масофа сақламаслик оқибатида 5 та автомобиль тўқнашди
Жамият
−
13 Январь 2021
5121Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 13 январь куни соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳри Учтепа тумани, Фозилтепа кўчасида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи И.Ф. Matiz русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, оралиқ масофани сақламагани оқибатида ушбу кўчада жойлашган “Боғишамол” истироҳат боғи рўпарасида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Р. бошқарувидаги Damas русумли автомобилга урилган.
Зарб оқибатида Damas ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги Matiz’га, зарб оқибатида Matiz ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи Ш.Я. бошқарувидаги яна бир Matiz’га, ушбу Matiz эса? зарб оқибатида ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи Ш.И. бошқарувидаги Nexia русумли транспорт воситасининг орқа томонига тўқнашган.
ЙТҲ натижасида масофа сақламаган Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли И.Ф. ва Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли Х.Р. ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси