Маскнинг онаси Байденни танқид қилди
Олам
−
15 Декабрь 2023 9719 1 дақиқа
Миллиардер ва тадбиркор Илон Маскнинг онаси Мэй Маск ўғлининг дунёни янада яхшилашга интилаётгани, аммо АҚШ Президенти Жо Байден уни тўхтатмоқчи экани ҳақида ёзди. Бу ҳақда у ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
“Мен Илон Маскнинг онасиман. Унинг мақсади дунёни янада яхши жойга айлантиришдир. АҚШ Президенти эса уни тўхтатмоқчи. Бошқа мамлакатлардаги одамлар Илон билан фахрланадилар, лекин АҚШ Президентининг қилғилиқларидан бехабар”, деб ёзади Мэй.
Маск хоним АҚШ Федерал Алоқа Комиссияси (ФСС) аъзоси Брендан Каррнинг "Байден миллиардерни турли йўллар, жумладан Адлия вазирлиги, АҚШ Федерал авиация маъмурияти ва Нью-Йорк округи суди орқали кузатиши” ҳақидаги сўзларини изоҳлаб, "шум қария" мамлакатнинг демократик қадриятларига зид иш қилаётганини таъкидлаган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь