Маскнинг бир оғиз гапи билан Tesla акциялари нархи тушиб кетди 

Бизнес 13605
image

Дунёнинг энг бой одами Илон Маск Hertz компанияси билан 100 минг автомобиль харид қилиш тўғрисидаги шартнома ҳали имзоланмаганини эълон қилганидан сўнг, Tesla автомобиль компанияси акцияларининг нархи 3 фоизга тушди. Нью-Йорк фонд биржаси маълумотларига кўра, компания пасайишнинг муҳим қисмини аллақачон қайтариб олган

Бугун, 2 ноябрга ўтар кечаси Маск Twitter саҳифасида “Bloomberg” Hertz’нинг 100 000 та электромобиль сотиб олиш режасини эълон қилганидан сўнг, бошланган Tesla акцияларининг тез ўсишига изоҳ берди. 

“Агар бу (акциялар нархининг кўтарилиши назарда тутилган – таҳр.) ҳеч бўлмаганда қисман Hertz билан боғлиқ бўлса, унда шуни таъкидлашни истардимки, ҳозирча ҳеч қандай шартнома имзоланмаган. Tesla автомобилларига талаб таклифдан сезиларли даражада юқори, шунинг учун биз уларни Hertz’га ҳам бошқа истеъмолчилар билан бир хил асосда сотамиз. Hertz билан шартнома бизнинг иқтисодиётимизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди”, дейди тадбиркор.

Маълумот учун, автомобиллар ижараси  билан шуғулланувчи Hertz  компаниясининг Tesla’дан электромобиллар сотиб олиш режалари ҳақидаги маълумотлар эълон қилинганидан сўнг, Маск томонидан яратилган компания капиталлашуви 1 триллион доллардан ошди. Tesla 1 триллион долларлик чўққини забт этиш учун энг кам вақт сарфлаган компанияга айланди. Маск эса тарихда 300 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга бўлган биринчи одам бўлди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 623
Рейтинг: 3
t
×