Маск SpaceX штаб-квартирасини кўчиради

Олам

image

Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг SpaceX аэрокосмик компанияси штаб-квартирасини Техас штатидаги Старбейс шаҳрига кўчиради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, SpaceX раҳбарияти Старбейс космик учириш майдонига шаҳар мақомини бериш учун суддан сайлов ўтказишни сўрамоқда. Ушбу базада компаниянинг юзлаб ходимлари яшайди. 

“Мана она, мен шаҳар барпо этдим”, деб ёзган Маск X'да.

У жорий йил июль ойида X ва SpaceX штаб-квартираларини Калифорниядан Техасга кўчириш қарорини эълон қилган. Миллиардернинг сўзларига кўра, у штаб-квартирага кириш ва чиқиш учун зўравон тўдалардан қочишдан чарчаган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда SpaceX жойлашган Калифорния Қўшма Штатлардаги энг юқори даромад солиғи ставкасига эга. Шунинг учун штаб-квартирани кўчириш Маскнинг миллиардлаб долларларини тежаши мумкин. Чунки, Техасда бу ставка нолга тенг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск тарихда бойлиги 400 миллиард доллардан ошган биринчи шахс бўлгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг