Маск Пентагонсиз ҳам Украинага ёрдам беришини тасдиқлади

Олам

image

Агар Пентагон Starlink сунъий йўлдошининг ишлаши учун маблағ ажратишдан бош тортса ҳам, Space X Украинани ўз тармоғи орқали интернет алоқаси билан таъминлайди. Бу ҳақда америкалик бизнесмен Илон Маск Twitter саҳифасида ёзган. 

“Мудофаа вазирлиги жавоб қайтаришидан олдин ҳам, мен Михаил Фёдоровга айтдимки,  ҳатто Мудофаа вазирлиги маблағ беришдан бош тортса ҳам Space X Starlink'ни ёпмайди”, дейди Маск.

Украина Бош вазирининг ўринбосари – Рақамли трансформация вазири Михаил Фёдоров Маскнинг хабарига жавоб қайтарган ва унинг сўзларини тасдиқлаган.

“Молиялаш бўйича барча музокаралар олдидан сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам Украинада Starlink қурилмаларининг ишлашини таъминлашингизни менга тасдиқладингиз. Бу Украина учун жуда муҳим эди. Сиздан миннатдормиз”, деб ёзган Фёдоров.

Шунингдек, Украина Мудофаа вазири Алексей Резников “Politico” нашрига берган интервьюсида Киев Starlink ва уни молиялаштириш борасида Маск билан бевосита алоқада эканини маълум қилган.

Бундан ташқари, Резников Украина учун Starlink сунъий йўлдош алоқалари учта манбадан молиялаштирилиши мумкинлигини таъкидлаган. Булар Пентагон, Европа Иттифоқи ва хусусий хайриялар.

Аввалроқ, Илон Маск Space X ҳозирда Украинада ишлаётган 25 000 та Starlink сунъий йўлдош алоқа терминалларидан 11 тасини ишлатиш учун тўлов олишини ва компания Пентагондан ҳеч қандай маблағ олмаслигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг