Маск мияни чиплаштириш бўйича ютуқларини кўз-кўз қилмоқчи
Технология
−
24 Август 2022
9675Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск ўзининг Neuralink стартапининг навбатдаги тақдимот санасини эълон қилди, у инсон миясини сунъий интеллектга улаш устида ишламоқда. Бу ҳақда у Twitter саҳифасида маълум қилган.
Унга кўра, Neuralink'нинг навбатдаги тақдимоти 31 октябрь куни бўлиб ўтади.
2021 йил бошида Маскнинг ишчилари маймунни чип билан имплантация қилишга муваффақ бўлишди, шундан сўнг ушбу нейроимплант ёрдамида унга шахмат ўйнашни ўргатишди. Кейинчалик маълум бўлишича, чипли маймун виртуал стол тенниси ўйнашни ўрганган.
Neuralink стартапи Илон Маск томонидан 2016 йилда яратилган. Neuralink'нинг бевосита мақсади фалаж бўлган одамларга компьютер ва телефонлардан фойдаланиши учун чипларни қандай имплантация қилишни ўрганиш ва буни ҳозирги усулларга қараганда мияни камроқ шикастланиш йўли билан амалга оширишдир.
Операциядан сўнг, одамлар Neuralink томонидан ўйлаб топилганидек, фикр кучи билан матнли хабарларни "ёзиш" ва Интернетдаги саҳифаларни бошқариши мумкин бўлади.
Neuralink маълумотларига кўра, узоқ муддатда миллионлаб одамлар ўз таналарини кибернетик жиҳатдан яхшилашни ва имплантация қилинган чиплар ёрдамида, масалан, "рақамли" фикрларни алмашиш ёки нотаниш хорижий тилни мияга юклаб олиш имкониятини қўлга киритишни хоҳлашади.
LiveБарчаси