Маск карбонат ангидриддан ёнилғи ишлаб чиқармоқчи
Технология
−
14 Декабрь 2021
6238Американинг SpaceX компанияси Ер атмосферасидан карбонат ангидрид газини чиқариб ташлаш бўйича дастурни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда компания раҳбари, тадбиркор Илон Маск маълум қилди.
Шунингдек, компания кейинчалик карбонат ангидридни ракета ёнилғисига айлантиришни режалаштирмоқда. Маскнинг фикрича, ушбу лойиҳа Марсга парвозлар учун ҳам долзарб бўлади.
Аввалроқ, БМТнинг ихтисослашган Жаҳон метеорология ташкилоти (WМО) коронавирус туфайли иқтисодий фаолликнинг пасайишига қарамай, 2020 йилда ер атмосферасидаги иссиқхона газлари рекорд даражага етганини маълум қилди. Ташкилот Бош котиби Петтери Таалас “карбонат ангидрид гази атмосферада асрлар давомида, океaнда эса ундан ҳам узоқроқ сақланиб қолиши”ни таъкидлаган эди.
2017 йилнинг сентябрь ойида Австралияда бўлиб ўтган Халқаро астронавтика конгрессида SpaceX компанияси қайта фойдаланиш мумкин бўлган ўта оғир космик ракета – Катта лочин (Big falcon) ни тақдим этганди. Бир йилдан сўнг эса Маск космик кемани Starship (Юлдуз кемаси) деб номланганини эълон қилди. Starship космик кемаси сайёралараро, хусусан, Ой ва Марсга парвозларни амалга ошириш учун мўлжалланган бўлиб, кема бортида 100 нафар космик сайёҳларни сиғдира олади. Маск жорий йилнинг ноябрь ойида Starship прототипининг синов орбитал парвози 2022 йилнинг январида амалга оширилиши мумкинлигини маълум қилган.
Барно Дусиярова
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15