Маск Исроилни қўллаётган компанияларга қарши “термоядровий” даъво қўзғатди 

Олам

image

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Х ижтимоий тармоғи ўз эгасининг “антисемистик” баёнотлари билан боғлиқ жанжал фонида унга қарши чиққан барча ташкилотлар устидан судга мурожаат қилади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ эгаси, миллиардер Илон Маск маълум қилди.

“Душанба куни суд жараёни очилади. X Corp. оммавий ахборот воситаларига ва компаниямизга қилинган ушбу фирибгарлик ҳужумига алоқадор барчага қарши термоядровий даъво қўзғатмоқда", деб ёзди Маск ўзининг X’даги саҳифасида.

Маълумот учун, Американинг Walt Disney анимацион корпорацияси, Warner Bros. Discovery, Lionsgate, Paramount va Sony Pictures компаниялари Х ижтимоий тармоғидаги реклама кампанияларини унинг эгаси Илон Маскнинг платформада чоп этилган антисемистик постни қўллаб-қувватлагани сабабли тўхтатган. IBM ва Apple трансмиллий технология компаниялари ҳам худди шундай қарорга келган.

Гап шундаки, аввалроқ Маск фойдаланувчилардан бирининг пости остида қолдирган изоҳи учун танқид қилинган, кўпчилик буни антисемитизм риторикасининг кўриниши деб ҳисоблаган. Бу машмашалар ҳатто Оқ уйгача етиб борган.

Кеча, 17 ноябрь куни танқидлар остида қолган Маск ўз ижтимоий тармоғида геноцидни оммавий равишда қўллаб-қувватлашга журъат этган ҳар қандай фойдаланувчи блокланишини ёзган.

“The Washington Post”нинг хабар қилишича, Америка инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Маскни илгари антисемитизм баёнотлари учун блокланган турли фойдаланувчиларни “амнистия қилиш” орқали ижтимоий тармоққа нисбатан нафрат уйғотаётганликда айблаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг