Машҳур портал Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини эълон қилди

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йил Америка, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти 70.3 фоиз деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда “We Global Football” портали хабар берди.

Манбага кўра, гуруҳда пешқадамликка Эрондан кейинги ўринда асосий даъвогар айнан Сречко Катанец шогирдлари ҳисобланади.

“B” гуруҳида Жанубий Корея ва Ироқ, “C” гуруҳида эса Япония ҳамда Австралия 1 ва 2-ўринда тўғридан тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритиши тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашидаги навбатдаги ўйинини сафарда Қирғизистонга қарши ўтказади. 2-турдан ўрин олган мазкур баҳс 10 сентябрь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Жаҳон чемпионати Америка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made