Машҳур инглиз тили дарслиги муаллифи вафот этди

Олам

image

Талабалар учун мўлжалланган инглиз тили дарслиги муаллифи, педагог ва тилшунос Наталья Бонк 21 ноябрь куни Москвада вафот этди. Бу ҳақда Горкий номидаги Адабиёт институти сайтига таяниб хабар берилган.

“Наталья Александровна 1993 йилдан буён институтимизда ишлаган ягона, бетакрор ва ажойиб педагог эди. У ўз дарслиги бўйича олиб борилган инглиз тили курсларини бошқарарди. Уни таниган барча унинг табассумини, сахийлигини унутмайди. У доим ўз билимлари, ҳаётий тажрибаси билан бўлишишга, оғир дамларда ёрдамга келишга тайёр эди”, дейилган ОТМ Матбуот хизмати хабарида.

Маълумот ўрнида, Бонк 1924 йилнинг 2 июлида Москвада, опера куйчиси ва лак-бўёқ материаллар заводи директори оиласида туғилган. 1945 йилда Хорижий тиллар педагогика институтини тамомлаган. Турли вақтларда СССР ТИВ курслари, Россия Ташқи савдо академиясида инглиз тилидан дарс берган.

Бонк инглиз тилини ўргатиш методикаси бўйича қатор дарсликлар муаллифи ҳисобланади. Айниқса, унинг Г.А. Котий ва Н.А. Лукьянова билан ҳаммуаллифликдаги китоби машҳурликка эришган. Бундан ташқари, у қизи Ирина Бонк билан бирга "Қадамба қадам инглиз тили" китобини ёзган ва у ҳам катта машҳурликка эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

БОНК

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар