Машҳур Голливуд режиссёри Макгрегорга роль таклиф қилмоқчи

Спорт 4563
image

Голливуднинг машҳур актёри ва режиссёри Марк Уолберг ираландиялик UFC жангчиси Конор Макрегорни фильмларидан бирида суратга тушишга таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда режиссёрнинг сўзларига таяниб, “TMZ Sports” нашри хабар бермоқда.

“Мен Конорни олишим керак. Мен уни суратга олишим керак. Албатта, Конорга яхши фильмда рол берган бўлардим”, деган Марк Уолберг.

Қайд этиш керакки, Марк ростан ҳам ирандиялик чемпионга ўз фильмларидан бирида рoль ижро этиш имкониятини тақдим этса, бу Конор учун кино оламидаги дебют бўлмайди. Макгрегор аллақачон Жейк Жилленхол бош ролни ижро этган ва Даг Лайман суратга олган “Йўл бўйидаги уй” (“Road House”) фильмининг янги талқинида рoль ижро этиб бўлган.

Маълумот учун, Конор ММА'даги профессионал фаолияти давомида 28 та жангда октагонга кўтарилган бўлиб, 22 та ғалаба ва 6 та мағлубият қайд этган. У 2018 йилнинг октябрида фаолиятидаги энг катта жанглардан  бирида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедовга имкониятни бой берган. 34 ёшли собиқ чемпион охирги иккита жангини Дастин Порьега қарши ўтказиб, қақшатқич мағлубиятларни қабул қилди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 2.9
t
×