Машҳур бренд асосчиси коронавирусдан вафот этди

Олам

image

Кензо бренди асосчиси Кэнзо Такада 81 ёшида коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берди.

У Париждаги шифохонада вафот этган. Такада француз мода танқидчиларининг олқишига сазовор бўлган биринчи япон дизайнери бўлган.

Марҳум дизайнер Осака яқинида туғилган, 1960 йилларда Францияга кўчиб ўтган ва бутун фаолиятини шу ерда ўтказган. 1970 йилларда у дунёга машҳур Кензо брендига асос солган. 1993 йилда эса у брендини LVMH'га сотган ва орадан олти йил ўтгач нафақага чиққан.

Маълумот учун япониялик дизайнер деярли 8 мингта мода дизайнини яратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг