Машҳур боксчи Мессига таҳдид қилди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Мексикалик боксчи Сауль Альварес ижтимоий тармоқда футболчи Лионель Мессига таҳдид қилди. Бу ҳақда "Tofight.ru" сайти хабар берди.

ЖЧ-2022да Аргентина Мексика устидан ғалаба қозонди – 2:0. Ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқда Месси ғалабани нишонлаш чоғида ерда ётган мексикалик футболчининг либосини оёғи билан беҳос тепиб юборгани акс этган видео тарқалди.

Мексикалик чарм қўлқоп устаси Сауль Альварес Twitter'да ҳолатга муносабат билдирди. 

“Месси бизнинг байроқ туширилган формамизда пол артганини кўриб қолдим. Мен уни тополмаслигимни Худодан ўтиниб сўрасин", деб ёзди боксчи.

Эслатиб ўтамиз, 2-турдан сўнг Аргентина "C" гуруҳида 2-поғонани банд этган. Мексика эса сўнгги ўриндан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Messi Alvares

Баҳолаганлар

1199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made