Mашҳур актриса номаълум шахслар томонидан калтакланди

Маданият-санъат 25026
image

Нью-Йорк шаҳрида номаълум шахслар актриса Женнифер Aгостинини шафқатсизларча калтаклади. Бу ҳақда “New York Post” хабар бермоқда.

Mаълум қилинишича, 43 ёшли актриса дугонаси Прендинеллис Гарсия билан бирга Mанхеттендаги клублардан бирида дам олаётган бўлган. Иккаласи клубни тарк этаётганда, уларга 10-15 киши атрофидаги бир гуруҳ шахслар ҳужум қилган. Гуруҳ аъзолари аёлларни ҳақоратлай бошлаган ва шавқатсизларча дўппослаган.

Ҳодиса оқибатида Aгостини юзининг бир неча жойидан жароҳатланган. Aктрисанинг таъкидлашича, март ойида у бир катта лойиҳада рол ўйнайди. Шунинг учун эндиликда у ташқи қиёфасини тиклаш учун бир нечта пластик жарроҳлик амалиётидан ўтиши керак.

Mаълумот ўрнида: актриса Женнифер Aгостини “Жошуа дарахти” ва “Қийноқлар камераси” фильмларидаги роллари билан танилган.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 547
Рейтинг: 2.9
t
×
×