Марсело тез орада “Олимпиакос” клубини тарк этиши мумкин
Спорт
−
18 Февраль 2023
2749Грециянинг “Олимпиакос” клуби тез орада чап қанот ҳимоячиси Марсело Жуниор билан шартномани бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда “Footboom” нашри хабар берди.
Хабарга кўра, “Олимпиакос” раҳбарияти Марселонинг кичик жароҳати бўлгани учун у билан шартномани бекор қилиш қарорига келган. Шунингдек, 34 ёшли бразилияликнинг жамоа мураббийлар штаби билан муносабатлари ёмонлашгани ҳам бунга бир сабаб бўлиши мумкин.
Аммо Марсело бу орада ишсиз агент бўлиб қолмайди. Унга аллақачон бошқа клублар қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидлаш жоизки, “Реал Мадрид” собиқ ҳимоячиси клуб сафида бор-йўғи 5 та ўйин ўтказиб, уларнинг бирортасида ҳам асосий таркибда бўлмаган.
Маълумот ўрнида, Марсело 2022 йилнинг сентябрь ойидан “Олимпиакос” жамоасига келиб қўшилган. Шартнома 2023 йил июль ойига қадар мўлжалланган эди.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь