Марокашлик футболчи аёл биринчи марта жаҳон чемпионатида ҳижобда ўйнади
Спорт
−
30 Июль 2023
8341Марокашлик Нуҳайла Бензина тарихда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинида ҳижобда майдонга тушган биринчи аёл бўлди.
У Австралиянинг Аделаида шаҳрида бўлиб ўтган “H” гуруҳи 2-турининг тўлиқ ўйинини Жанубий Кореяга қарши ўтказди.
Марокаш 6-дақиқада Ибтиссам Жраидининг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, FIFA 2012 йилда ҳижоб тақиқини бекор қилишга қарор қилган ва қоидаларга 2014 йилда тегишли ўзгартиришлар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш терма жамоаси араб ва Шимолий Африка давлатларидан жаҳон чемпионатига чиқишга муваффақ бўлган биринчи жамоа бўлди.
LiveБарчаси