“Марказий ва Жанубий Осиё” Тошкент конференциясига старт берилди
Жамият
−
16 Июль 2021
4924Бугун, 16 июль куни соат 10:00 да Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференциясининг очилиш маросими бошланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Хабарга кўра, конференцияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Конференцияда Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, Покистон Бош вазири Имрон Хон, Ташқи ишлар вазирлари ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг юқори мартабали вакиллари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молия институтлари, таҳлил марказларининг етакчи тадқиқотчилари иштирок этмоқда.
Форумнинг асосий мақсади — Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихий яқин ва дўстона алоқаларни, ҳар икки минтақанинг барча халқлари ва мамлакатлари манфаатлари йўлида ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш.
Аввал хабар қилинганидек, ялпи мажлис ва сессиялар давомида форум иштирокчилари минтақавий алоқаларни янада чуқурлаштириш шароитида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари суриш имкониятларини муҳокама қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь