Тошкентнинг қоқ марказида Марказий Осиёдаги энг яхши бино — осмонўпар эҳромлар қад ростламоқда
Бизнес
−
30 Октябрь 2022
22170Юртимизда замонавий бинолар, савдо дўконлари, кўнгилочар марказлар кўпаймоқда. Пойтахтимизда бунёд этилаётган ўзгача архитектура наъмунаси, бир қарашда Миср эҳромларини эслатиб юборувчи “Piramit Tower” ҳам яқинда улар сафига қўшилади.
“Piramit” мажмуаси Тошкент шаҳри, Яккасарой туманининг Муқумий ва Бобур кўчалари чорраҳасида жойлашган бўлиб, мажмуанинг умумий майдони 160 000 метр квни ташкил этади. “Piramit” лойиҳаси бир жойнинг ўзида кичик шаҳарча тимсоли бўла оладиган Марказий Осиёдаги энг яхши лойиҳаланган бинолар қаторида туради. Лойиҳа, қадимги Миср ҳаётининг рамзи бўлган Миср эҳромларининг меъморий қоидаларига муовиқ ишлаб чиқилган. Бинонинг умумий баландлиги 203 метр.
Кўп функцияли “Piramit Tower” икки блокдан иборат. Биринчи блокдан 6 қаватдан ташкил топган “Piramit Mall” савдо маркази ўрин олади. Марказнинг дастлабки 3 қаватида 1000 та автомобиль учун катта ва ёпиқ автотураргоҳ ҳам мавжуд. Кейинги қаватлардан 150 дан ортиқ дунёга машҳур брендларнинг дўконлари жой олиши режалаштирилган. Бешинчи қаватдан хизмат кўрсатиш бўлими жой олса, олтинчи қаватдан маросимлар учун зал, караоке ва кинотеатр ўрин эгаллайди.
Мажмуанинг иккинчи ва асосий блоки 52 қаватни ўзида жамлаган 185 метрли “Piramit Tower” минораси ҳисобланади. Бинонинг ер остида 4 қават, ер устида эса 185 метр баландликдаги 47 қават барпо этилади. “Piramit Tower”нинг 6-қаватидан 20-қаватигача офис, бизнез марказлари жой олади.
Йигирма иккинчи қаватдан қирқ олтинчи қаватгача замонавий, юқори қулайликка эга хонадонларни кўришингиз мумкин. “Piramit Tower”даги хонадонлар “Smart house” тизимига уланган бўлиб, уйдаги барча нарсани масофадан туриб бошқариш имконияти бор. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида компания томонидан хонадонларнинг ички пардоз ва жиҳозлаш ишларини бир нечта наъмуналари тақдим этилади. 203 метр баландликда туриб Тошкентнинг гўзал манзарасида иссиқ чой ичишингиз учун, рестoран ҳам фаолият олиб боради.
Мажмуа Тошкент шаҳри учун қабул қилинган саккиз-тўққиз баллик зилзилага тўлақонли бардош бера олади, чунки бино конструкцияси юқори маркали бетондан қурилмоқда. Бинонинг пойдевор қисмида конструкциянинг қозиқсимон туридан фойдаланилгани унинг зилзилабардошлиги янада ортишига хизмат қилади.
Роппа-роса бир йил олдин қурилиши бошланган “Piramit” мажмуасида 400 дан ортиқ қурувчилар 24/7 режимида тер тўкмоқда.
“Миноранинг темир-бетон ишлари 2023 йилнинг сентябрь ойида якунланади. Бино бўйлаб 95 000 метр куб бетон, 12 500 тонна арматура шунингдек, композит тизимни ташкил этадиган 1000 тонна пўлатдан фойдаланиш режалаштирилган. “Piramit Tower” бўйича барча қурилиш ишларини якунлаш ва уни ишга тушириш 2024-йилнинг март ойига, “Piramit Mall” савдо маркази эса 2025 йилнинг биринчи ярмига режалаштирилган”, дейди қурилиш бўйича бош директор ўринбосари Мустафо Тунч Ариджан
Шунингдек, харидор ва тадбиркор ўртасидаги ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштириш, улар ўртасида кадастр муаммолари келиб чиқмаслиги учун пухта тайёргарлик кўрилган. Агар сиз “Piramit” мажмуасида яшаш ёки ўзингиз учун қулай офисга эга бўлишни истасангиз юқоридаги муаммолар билан тўқнаш келмайсиз.
“Piramit Tower” “Koç Construction” компанияси томонидан лойиҳаланган. “Koç Construction” “Koç Group” нинг шўба корхонаси бўлиб, қурилиш соҳасида ярим асрдан ортиқ тажрибага эга дунёдаги етакчи компаниялардан бири. “Koç Group” қурилишни “Тайёр ҳолда” топшириш, электр ишлари, муҳандислик тизимларини ўрнатиш, лойиҳаларни бошқариш, қайта тикланадиган энергия ва қайта ишланган хом ашёларга ихтисослашгандир. “Piramit Tower ” лойиҳаси ҳам худди шундай кенг қамровдаги, самарадорлиги юқори бўлган техник режалар асосида қурилади”, дейди “Koç Construction” компанияси Бош директор ўринбосари Ҳусайн Тепер.
Марказий Осиёдаги энг яхши архитектура ва қурилиш лойиҳаси мукофотига сазовор бўлган Piramit Tower дунёнинг етти мўжизасидан бири бўлган Миср пирамидаларидан илҳомланиб яратилган.
Агар сиз ҳам шаҳарда энг чиройли, ўзида кўплаб мажмуаларни жамлаши билан вақтингизни тежайдиган, қулай локацияда жойлашган, энг муҳими мустаҳкам қурилган замонавий уйда яшаш ёки шинам офисга эга бўлишни истасангиз “Piramit” мажмуасини танланг.
Маълумот учун: +998 78 777 33 33
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.Piramit.uz
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь