Марказий Осиёда энг хавфли эпидемиологик вазият Турманистонда деб топилди – рейтинг

Олам

image

Deep knowledge group рейтингига кўра, Туркманистондаги эпидемиологик вазият, мамлакатда COVID-19 йўқлиги эълон қилинган бўлсада, Марказий Осиёда энг хавфли, деб тан олинди.

Расмий равишда коронавирус инфекцияси эълон қилинмаган Туркманистон рейтинга 131-ўринда қайд этилган. Қозоғистон 71-ўринни, Қирғизистон 108-ўринни, Ўзбекистон 121-ўринни, Тожикистон 124-ўринларни эгаллаган.

Коронавирус пандемияси фонида эпидемиологик вазият яхши бўлган энг хавфсиз давлатлар Швейцария, Германия, Исроил, Сингапур ва Япония деб ҳисобланган. 200 мамлакат рейтингида сўнгги ўринларда Либерия, Афғонистон, Чад, Мали, Руанда ва Жанубий Судан номлари келтирилган.

Маълумот учун, Deep knowledge group рейтинги карантин тадбирларининг самарадорлиги, мониторинг, ташхис ва соғлиқни сақлаш тизимининг тайёрлиги каби омилларни ҳисобга олган ҳолда 130 параметрга асосланиб тузилади.

Туркманистон раҳбарияти мамлакатда COVID-19 йўқлигини эълон қилишни давом этмоқда. Шу билан бирга, ЖССТнинг инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича асосий тавсиялари, шу жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқоблар ва респираторларни тақиш каби бир қатор гигиена чоралари бажарилмаяпти.

Маълумотларга кўра, мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун ЖССТ экспертлар миссияси Туркманистонга ташриф буюрмоқчи. Халқаро экспертларнинг апрель охирига режалаштирилган ушбу мамлакатга ташрифи ҳали амалга оширилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Туркманистонда

Баҳолаганлар

641

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг