“Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи учрашув бўлиб ўтди. Лидерлар нимага келишди?

Олам

image

Бугун, 27 октябрь куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги делегациялар раҳбарларининг мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Хожамират Гелдимиратов қатнашди.

Иштирокчилар Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ўтган даврини сарҳисоб қилган. Улар халқаро ҳуқуқ нормаларини тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда тинчлик, хавфсизлик, демократия, қонун устуворлиги ва барқарор ривожланиш йўлида биргаликда ишлашга интилишларини яна бир бор тасдиқлаганлар. Улар БМТ Низоми, айниқса, барча мамлакатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш, куч ишлатмаслик ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилмаслик, халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларини таъминлашга қатъий содиқликларини билдирганлар. 

Давлат раҳбарлари 2019 йил 17 июндаги Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси доирасида минтақалараро ҳамкорликнинг етакчи тамойиллари бўлган қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва институтлар иши бўйича мулоқотни кучайтириш муҳимлигини таъкидлаганлар. 

Иштирокчилар Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг юқори даражадаги мавжуд платформалар доирасида институционализациясини олқишлаб, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда фуқаролик жамиятини фаол жалб этиш муҳимлигини таъкидлаганлар. 

Европа Кенгаши Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларининг Қўшма баёнотларида қайд этилган минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлади. 

Ўз навбатида, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Европа Иттифоқининг пандемиядан кейин иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, COVID-19 сабаб бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш ва минтақада трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳоладилар. Ўзаро савдо ва инвестисия механизмларини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш барча томонларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига сифат жиҳатидан туртки беради. Томонлар бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш минтақага сармоя киритишни янада ошириш, алоқа ва савдони ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидладилар. Шу нуқтаи назардан, томонлар “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” иқтисодий форумининг янги платформасини олқишладилар. 

Иштирокчилар Афғонистондаги гуманитар вазиятдан умумий хавотирда эканликларини билдирдилар ва афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини тан олдилар. Иштирокчилар барча афғонлар, хусусан, аёллар, қизлар ва озчиликларнинг инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини илгари суриш ва ҳурмат қилиш, инклюзив ва вакиллик ҳукуматини барпо этиш муҳимлигини таъкидладилар. Шу нуқтаи назардан, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг афғон қизларини Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида, шунингдек, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон ва Туркманистондаги махсус таълим дастурлари доирасида ўқитиш бўйича пилот лойиҳасининг оралиқ натижалари муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ташаббуслар афғон фуқаролари учун олий таълим имкониятларини яратиш ва афғон жамиятидаги аёлларнинг инклюзив ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишдан иборат. 

Томонлар Марказий Осиё ва ЕИ ўртасида чегараларни бошқариш ва хавфсизлик, терроризм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, одам савдоси, мигрантлар контрабандаси, ўқотар қуроллар ва енгил қуролларнинг ноқонуний савдоси, трансмиллий наркотрафик ва киберхавфсизлик таҳдидларига қарши умуминсоний тамойилларга мувофиқ биргаликда курашда ҳамкорликнинг ижобий натижалари ва салоҳиятини қайд этдилар.  

Иштирокчилар Европа Иттифоқининг Global Gateway стратегияси ҳамда Марказий Осиё давлатларининг транспорт ва транзитни ривожлантириш миллий мақсадларига мувофиқ Марказий Осиё ва ЕИ ўртасида барқарор алоқаларни ўрнатишда минтақавий қараш ва ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятини таъкидладилар. 

Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари Европа Иттифоқининг яшил ривожланиш стандартларига риоя қилган ҳолда барқарор транспорт логистикаси ва рақамли уланишни ривожлантиришга кўмаклашиш ниятини олқишлайди. Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда барқарор уланиш бўйича тадқиқотининг кутилаётган натижалари, шунингдек, томонларнинг Марказий Осиё ва ЕИ ўртасидаги транспорт йўналишларини, шу жумладан Транс-Европа транспорт тармоғи билан уйғунлаштириш бўйича яқин ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Чу нуқтаи назардан,  иштирокчилар 2022 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” вазирлар конференциясини маъқуллашди. 

Иштирокчилар томонларнинг Париж мажбуриятларига мувофиқ “яшил ривожланиш”, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида қўшма ҳаракатларни кучайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар. Европа Иттифоқининг сув ресурслари ва трансчегаравий дарёларни биргаликда бошқариш механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ижобий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиёда сув ва энергетика соҳасида инновацион, ўзаро манфаатли ва очиқ ҳамкорликни амалга оширишда минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилдилар. Томонлар умумий вазифаларга қўшма ёндашувларни ишлаб чиқиш учун икки минтақанинг таҳлилий марказлари ўртасида эксперт ва таҳлилий ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини қайд этдилар. 

Иштирокчилар Қозоғистонга Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлат раҳбарларининг биринчи учрашувини ўтказиш ташаббуси ва ўтказгани учун чуқур миннатдорлик билдириб, мунтазам учрашиб туришга келишиб олдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made