Марказий Осиё ва Германия раҳбарлари учрашади

Олам

image

Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 14 август куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги парламент штат котиби Нильс Аннен билан учрашувда айтиб ўтди.

Тожикистон раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакат Германия билан муносабатларини мустаҳкамлашдан манфаатдор ва энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни истиқболли йўналиш деб билади.

“Тожикистон томони икки давлат ўртасидаги энергетика соҳасидаги конструктив муносабатларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор. Хусусан, гидроэнергетика, “яшил” энергетика, фан ва таълим, технологияни ривожлантириш, иқлим ўзгариши масалаларидир”, дейди Раҳмон.

Шу билан бирга, Раҳмон Тожикистон ва Германия ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этган.

Бундан ташқари, суҳбатдошлар Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг бўлажак учрашуви ҳақида гаплашган. Учрашувнинг санаси аниқланмаган.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар ушбу тадбир савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилишига умид билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Тожикистон Имомали Раҳмон Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг