Марказий Осиё Президентлари бир даврага тўпланди

Олам 11880
image
-

Бугун, 21 июль куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви бошланди. 

Учрашувда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. 

undefined

Шундай қилиб, давлат раҳбарларининг кўришиш  ва суратга тушиш маросимидан сўнг кенгайтирилган таркибдаги учрашуви бошланди. 

undefined

Садир Жапаров давлат раҳбарларини қутлаб, Туркманистон Президентини алоҳида таъкидлади.  

“Ҳурматли Сердар Гурбангулевич, сиз бугун Маслаҳат йиғилишида илк бор иштирок этяпсиз. Ишончим комилки, сиз муҳтарам Гурбангули Мяликгулиевич миссиясини давом эттириб, Марказий Осиёда интеграция ва ҳамкорлик ишига ҳисса қўшасиз. Фурсатдан фойдаланиб, Туркманистон равнақи йўлидаги лавозимингизда улкан муваффақиятлар тилайман”, дейди у. 

Шу билан бирга, давлат раҳбари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувини расман очди. 

“Ишончим комилки, бугунги мулоқотимиз муваффақиятли ва самарали бўлиб, барча долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва улар юзасидан умумий ечим топиш имконини беради”, дейди Садир Жапаров. 

undefined

Давлат раҳбарлари минтақавий хавфсизликка таҳдидларга биргаликда жавоб беришда Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан фикр алмашадилар, минтақа давлатларининг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш мақсадида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.  

Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасида минтақа давлатлари ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 312
Рейтинг: 3.1
t
×