Марказий Осиё келажакда Ўзбекистонга боғлиқ бўлиб қолади – “The Economist”
Жамият
−
15 Январь 2022
18990Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида ягона лидер бўлиб қолади. Асосий рақобатчи саналган Қозоғистон эса ривожланиш ўрнига таназзулга юз тутмоқда. Бу ҳақда “The Economist” нашрининг мақоласида сўз боради.
Мақола муаллифлари Ўзбекистон 2016 йилдан буён қандай катта қадам ташлагани ва Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлардан қанчалик ўзиб кетганини таъкидлаган. Асосий рақобатчи саналган Қозоғистон эса ривожланиш ўрнига таназзулга юз тутди.
Нашрнинг ёзишича, Қозоғистонда деградация кетмоқда. У ерда коррупцион клан ҳукмронлик қилиб, ақлли одамлар мамлакатдан чиқиб кетмоқда, қолаверса, радикал ислом ўзини намоён қилмоқда. Қозоғистон хомашё муаммолари билан курашмаяпти, балки ташқи омилларга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон эса ижобий мисол тариқасида келтирилган.
“Ўзбекистонда атроф-муҳит ва қисман иқтисодиётда муаммолар мавжуд бўлишига қарамай, сўнгги 5 йил ичида мамлакат ўзгаришларга эришди. Даромадлар сезиларли даражада бўлмаса-да ўсиб бормоқда, олий маълумотли одамлар сони кўпаймоқда, радикал диний жамоалар деярли йўқ. Аёллар эса эркаклар билан тенг равишда раҳбарлик лавозимларини эгаллайдилар. Ўзбекистон янада ўсиши керак, чунки аёлларни ҳамма ҳам тан олавермади, лекин кўпчилик замон билан ҳамнафас, IT мутахассисларига бу республикада талаб катта”, деб ёзади “The Economist”.
Нашрнинг таъкидлашича, Марказий Осиё келажакда Ўзбекистонга боғлиқ бўлади, чунки мамлакат минтақадаги асосий куч ва иқтисодий пойдеворга айланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь