Марказий Осиё давлатларининг Президентлари юзма-юз учрашиши кутилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон жорий йил учинчи марта ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув саммитини оффлайн форматда бўлишини кутмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган навбатдаги брифингда маьлум қилди.

Шерзод Асадов брифингда учинчи учрашувнинг эҳтимолий муддатлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, учрашувнинг юзма-юз форматда бўлиб ўтишини таъминлаш устида иш олиб борилаётгани ва онлайн формат кўзда тутилмаётганини таъкидлади.

“Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2021 йилга қолдирилган учинчи маслаҳат учрашуви вақти ҳозирча маълум эмас, бироқ Ўзбекистон ушбу учрашувни юзма-юз кўринишда бўлиб ўтишини кутмоқда. Онлайн формат кўзда тутилаётгани йўқ”, деган Шерзод Асадов.

Шунингдек, Президент матбуот котиби пандемия сабабли бугунги кунда навбатдаги саммитнинг жойи ва вақтини айтиш мушкул эканини қайд этди.

“Биз ҳамкорларимиз билан бир йилдан буён навбатдаги учрашувга тайёрланмоқдамиз. Имзолаш учун жуда кенг ва салмоқли ҳужжатлар пакети тайёрланмоқда”, деган Асадов.

Хабарингиз бор, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви 2018 йилнинг мартида Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда, иккинчиси эса 2019 йил ноябрида Тошкентда бўлиб ўтган эди.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг