Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити қайси шаҳарда ўтказилиши аниқ бўлди
Жамият
−
29 Июнь 2021
117682021 йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг консультатив учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтади. Саммитни ташкил этиш масаласи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали суҳбатида муҳокама қилинди.
Мирзиёев ва Бердимуҳамедов яқинлашиб келаётган кўп томонлама саммит дастурини пухта тайёрлашга келишиб олди. Президентлар, шунингдек, Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятни, шу жумладан шимолий вилоятларидаги ҳолатни муҳокама қилди.
Аввалроқ Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби Шерзод Асадов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити анъанавий тарзда ўтказилишини таъкидлаган эди.
“Онлайн формат кўриб чиқилмайди”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи консультатив учрашуви дастлаб 2020 йил августда Бишкекда бўлиб ўтиши керак эди, кейин саммит кузга қолдирилди, аммо COVID-19 пандемияси туфайли у 2021 йилга кечиктирилди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини мунтазам ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди. Бундай биринчи йиғилиш 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахтида, иккинчиси эса 2019 йил ноябрда Тошкентда ўтказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь