Марказий Осиё давлат раҳбарлари маслаҳатлашуви қаерда ўтказилиши айтилди
Олам
−
16 Март 2023 9189 1 дақиқа
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳатлашув учрашуви жорий йилнинг 14-15-сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказилади. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги “Ховар” хабар берди.
Маълум қилинишича, шу кунлари Душанбеда Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг таъсисчи давлатлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳам бўлиб ўтади. Саммит ишида Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Президентлари иштирок этиши кутилмоқда.
Хабарда айтилишича, Тожикистонда ушбу учрашувни ўтказиш учун тайёргарлик бошланган.
Бешинчи, юбилей Маслаҳатлашув учрашуви якунлари бўйича қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши хабар қилинган. Саммит якунлари бўйича Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қўшма баёноти қабул қилиниши айтилмоқда.
Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларининг сўнгги Маслаҳатлашув учрашуви 2022 йилнинг июль ойида Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтказилган эди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь