Марказий Осиё баскетбол ассоциациясининг штаб-квартираси Тошкентга кўчирилди

Sport

image

Марказий Осиё баскетбол ассоциацияси (CABA)нинг штаб-квартираси Тошкент шаҳрига кўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси хабар берди. 

Жорий йилнинг 13 февраль куни Олма ота шаҳрида Марказий Осиё баскетбол ассоциацияси (CABA)нинг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтган. Йиғилишда Халқаро баскетбол федерациялар ассоциацияси (FIBA)нинг Осиё минтақаси бўйича Бош котиби Агоп Хаджирян ҳамда Конфедерацияга аъзо мамлакат вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда ташкилотнинг штаб-квартираси Тошкент шаҳрига кўчирилди. 

Конференция давомида бир йўла икки ўзбекистонлик CABA’нинг Марказий Кенгаш таркибига кирди. Ўзбекистон баскетбол федерациясининг биринчи вице-президенти Хуршид Ғиёсов CABA’да ғазначилик бўлимини бошқарадиган бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон баскетбол федерацияси Бош котиби Равшан Ғаниев минтақавий Конфедерацияда ҳам Бош котиб сифатида иш юритади.

Маълумот учун, мазкур Конфедерация Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон баксетбол федерацияларидан ташкил топган. Бунгача ташкилот қароргоҳи Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида жойлашган эди.
 


Rate Count

11

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends

News on the topic